Қашқадарё вилояти ИИБ «Ҳисорак» сув омборидан сув сизиб чиқиш ҳолати ҳақида интернетда ёлғон хабар тарқатиб, «одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган» шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев «Ҳисорак» сув омборида ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, 10 июнь куни сув омборида сув ташлаш ишлари амалга оширилган, иншоотдаги ишлар эса олдиндан режалаштирилган тизимда давом этмоқда.
Қашқадарёдаги «Ҳисорак» сув омборидаги техник тадбирлар вақтида тўғондан сув сизиб чиқди. ФВВ ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмагани, сув омборига шикаст етмагани ва вазият тўлиқ назорат остида эканини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг